12 февраль куни пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари БААнинг Дубай шаҳрида давом этаётган Гран-при мусобақасида 9та медалга сазовор бўлишди. Шунинг ярмидан кўпи, яъни 5 таси олтин бўлса, биттаси кумуш ва 3таси бронза медалларидир, дея хабар бермоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати.
Эътиборлиси, диск улоқтириш мусобақасининг F57 классида иштирок этган ҳамюртимиз Моҳигул Ҳамдамова 32.49 метр натижа билан Осиё рекордини янгилашга муваффақ бўлди.
12 февраль куни қўлга киритилган медаллар:
Ҳусниддин Норбеков (ядро улоқтириш F35) – олтин,
Моҳигул Ҳамдамова (диск улоқтириш F57) – олтин,
Сабина Суханова (югуриш T37) – олтин,
Нурхон Қурбонова (найза улоқтириш F54) – олтин,
Наталья Семьёнова (найза улоқтириш F55) – олтин,
Муҳаммад Рехсимов (ядро улоқтириш F42) – кумуш,
Абдулазизхон Абдуҳакимов (босқон улоқтириш F32) – бронза,
Ёрқин Одилов (найза улоқтириш F57) – бронза,
Фарруҳ Саидхўжаев (диск улоқтириш T11) – бронза.
Ушбу Пара атлетларимиздан фақат Ҳусниддин Норбековда Токио-2020 паралимпия ўйинлари лицензияси мавжуд эди. Қолган спортчиларимиз эса кечаги ғалабалари эвазига лицензия олиш имкониятини кескин оширди ва ўз ҳисобларига муҳим рейтинг очколарини қўшиб қўйишди.
Ҳозиргача пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дубай Гран-присида 9 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза, жами 16 та медаль қўлга киритдилар.
Бугун Гран-прининг тўртинчи кунида қуйидаги спортчиларимиз баҳсларга киришади:
Моҳигул Ҳамдамова – ядро улоқтириш:
Сабина Суҳанова – югуриш (100 метр ва 400 метр);
Асила Мирзаёрова – узунликка сакраш;
Ёқутҳон Холбекова – узунликка сакраш;
Нурхон Қурбонова – найза улоқтириш;
Тимур Гиязов – баландликка сакраш;
Миран Сахатов – узунликка сакраш;
Омад Ҳасанов – баландликка сакраш;
Кубаро Ҳакимова – ядро улоқтириш;
Маъруф Муродуллаев – югуриш (1500 метр)






