АсосийJamiyat

Наманганда автобус эшигига қисилиб, тушиб кетган йўловчи вафот этди

'Наманганда автобус эшигига қисилиб, тушиб кетган йўловчи вафот этди'ning rasmi

Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 10 февраль куни соат 09:10 ларда, Наманган шаҳар Сардоба МФЙ Навоий кўчасида ISUZU русумли автобусни йўл варақаси билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи Навоий кўчасида жойлашган бекат олдида йўловчиларни олиб, автобусни эшигини ёпмай, ҳаракатни давом эттириб, эшикларни ёпган вақтида, орқа эшикда турган йўловчи, эшикка қисилиб қолиб, ерга йиқилган.

Натижада, йўловчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 

    Бошқа янгиликлар