АсосийJamiyat

Энди вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

'Энди вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга  жалб қилиш тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун (ЎРҚ–673-сон, 12.02.2021 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда. 

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига киритилган ўзгартиришларга кўра вояга етмаган шахсни меҳнатга бирор-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаган шахс тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланди.

(Илгари маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг такрор содир этилган тақдирда жиноий жавобгарлик белгиланган.)

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    Бошқа янгиликлар