АсосийJamiyat

Наманганда ЙТҲ сабаб пиёда вафот этди

'Наманганда ЙТҲ сабаб пиёда вафот этди'ning rasmi

10 февраль куни соат 12:10 ларда, Косонсой-Исковот йўлининг 14 км.да Дамас русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг чап томонига бурилаётиб, ҳаракат йўналишига нисбатан йўлнинг ўнг томонида турган пиёда, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқарони уриб юборди, дея хабар бермоқда Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати.

Натижада, пиёда оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар