«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси бразилиялик футбол қироли Пеленинг рекордини янгилашда кийган бутсаларини Каталония музейига совға қилди.
RAC1'нинг хабар қилишича, бутсалар 1 ой давомида музейда намойиш этилади, сўнг кимошди савдосида сотилади. Даромад саратон касаллигига чалинган болаларни даволайдиган касалхонага берилади.

Эслатиб ўтамиз, Месси декабрь ойида «Вальядолид» дарвозасига «Барселона»даги 644-тўпини киритган ва Пеленинг бир жамоада урилган голлар сони бўйича рекордини («Сантос»да, 643 гол) янгилаган эди.






