АсосийSport

Ўзбек чавандозлари халқаро турнирларга тайёрланишмоқда

'Ўзбек чавандозлари  халқаро турнирларга тайёрланишмоқда'ning rasmi

Секин-аста барча йўналишлар қатори от спорти бўйича ҳам янги мусобақалар старт ола бошламоқда. Февраль ойининг сўнгидан бошлаб “Global Tour” ва бошқа бир қатор турнирлар бошланиши режалаштирилган.

От спортида юқори натижа қайд этишда фақат чавандоз эмас, унинг ҳамроҳи бўлмиш тулпорларга ҳам кўп жиҳат боғлиқ. Улар ҳам худди инсонлар каби мусобақалар арафасида яхши спорт формасида бўлиши лозим. Дам олиш кунлари “Universal Jumping Agro” от спорти клубида терма жамоамиз вакиллари шуғулланадиган тулпорлар билан синов машқлари ўтказилди. Қишни мусобақаларсиз ўтказган отлар ҳам секин-аста ўзларининг юқори спорт формасига кириб бормоқда.

 

    Бошқа янгиликлар