Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарига кўра, бугун соат 00:23 да Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ФВ бўлимига Ўзбекистон маҳалласи Металлург кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Шунга кўра, Бекобод шаҳар ФВ бўлимидан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 00:30 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 00:36 да ўраб олиниб, 00:46 да тўлиқ бартараф этилган.
Офат натижасида хонадон ошхонасининг 15 кв.м майдони ва ошхона жиҳозлари ёниб, зарарланган. Ҳодиса жараёнида уй эгаси, фуқаро А.В. хонадоннинг тутун билан қопланган хонада қолиб кетганлиги аниқланган.
Тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди ва тез-тиббий ёрдам ходимларига топширилди. Фуқаро А.В. соғлиғига хеч қандай зарар етмаганлиги, ўзини яхши ҳис қилганлиги сабабли уйига жўнатилган.
Маълум қилинишича, ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори ўрганилмоқда.






