13 феврал куни Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳрида кўп қаватли турар жойлар ўртасида олиб борилаётган барча қурилишларни тўхтатиш ҳамда бундай қурилишларга рухсат бериш билан боғлиқ қарорларни бекор қилиш юзасидан топшириқ берди. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилди.
Пойдевор учун қазилган котлованлар барчаси кўмиб ташланади, қурилиши якунланиш босқичида бўлган иншоотларнинг ҳар бирининг қонунийлиги бўйича шаҳар прокуратураси ўрганиш олиб боради. Барча ҳудудларда бузиб ташланган болалар ҳамда спорт майдончалари қайта тикланади, қурилиш эгалари кесилган ҳар бир дарахт ўрнига 100 тупдан манзарали дарахт экиши таъминланади. Тўхтатилган қурилишлар ўрнига тадбиркорларга бино қуриш учун бошқа жойдан ер майдони таклиф этилади.
Мотуридий кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи катта ариқ устида иншо этилган объектлар олиб ташланиб, сув қирғоғи бўйлаб велосипед миниш ҳамда сайр қилиш учун экойўлак ташкил этиладиган бўлган.






