1

Тошкент вилоятида ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди

ЖИНОЯТ 15.02.2021, 17:25
Теглар: ИИБ
Тошкент вилоятида ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган ҳайдовчи қўлга олинди

2021 йилнинг 11 февраль куни Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани худудидан ўтган 4Р6 “Тошкент-Чорбоғ” автомобиль йўлида хизмат олиб борган вилоят ИИББ ЙҲХБ ходими М.Туропов соат 11:20ларда, Бўстонлиқ тумани йўналишидан ҳаракатланиб келган “Нексия-3” русумли автомобилни тўхтатган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Меъёрий ҳужжатларини текшириш давомида, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган Р.А.нинг оғиз бўшлиғидан спиртли ичимлик ҳиди келганлиги боис, ЙПХ ходими текшириш учун тиббий кўрикка таклиф этган.

Ҳайдовчи Р.А. мастлик ҳолати бор ёки йўқлигини текширилиши учун тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортган. Ушбу ҳолат холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 136-моддаси тартибида баённома тузилган ва автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Шундан сўнг, ҳайдовчи Р.А. унга нисбатан тузилган маъмурий баённомани бекор қилиш ва автомобилини жарима майдончасидан олиб чиқиш эвазига ЙПХ ходимига 1.500.000 (бир миллион беш юз минг) сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган. Холат юзасидан ЙПХ ходими билдирги орқали вилоят ИИББ бошлиғига мурожаат қилиб, қонунда белгиланган тартибда чора кўрилишини сўраган.

Ходимнинг билдиргиси асосида, жорий йилнинг 11 февраль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Юқоричирчиқ тумани, Болта қишлоғида жойлашган жарима майдончасида, соат 18:20ларда, фуқаро Р.А. ЙПХ ходимига 1.500.000 сўм (бир миллион беш юз минг) сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

"Ҳаддингни билиб юр, билмасанг, билдириб қўяман". Яккабоғ тумани ИИБ мулозимининг ходимга қилган дўқ-пўписаси бўйича текширув бошланди (видео)

07.12.2022, 11:47

Яккабоғ туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари қўл остидаги ходимга қўпол муносабатда бўлгани акс этган видео тарқалмоқда.Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати изоҳ берди. Маълум...
Тошкентда ИИБ ходимининг ўлдирилиши аёл киши билан боғлиқмиди? Шов-шувларга ойдинлик киритилди

03.12.2022, 11:21

Сал аввал Тошкентда чақирув бўйича воқеа жойига етиб борган ИИБ ходими ўлдирилгани хабар қилинган эди. Айрим ОАВларда Тошкент шаҳри Олмазор туманида вафот этган профилактика инспектори...
Жиззахда ички ишлар ходими ЙТҲга учраб ҳалок бўлди. У назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган бўлган (видео)

12.10.2022, 12:03

Жиззахда назорат-текширув постига тунги хизматга кетаётган ИИБ ходими автоҳалокатга учраб вафот этди. Бу ҳақда "Замон" дастурида хабар қилинди. Маълум қилинишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани "Учтепа"...
Андижонда зўравонлар йигитни ечинтириб видеога олишди

31.08.2022, 18:40

Жорий йилнинг 17 август куни «Телеграмм» ижтимоий тармоғи орқали фуқарога уятсиз мазмунидаги хабарларни ёзиб, уни алдов йўли билан Шаҳрихон тумани ҳудудига тунги вақтда чақириб, ушбу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1