Қашқадарё вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг Kun.uz мухбирига маълумот беришича, Чироқчи туман халқ таълими бўлимига қарашли 8, 9, 10, 17, 18, 23, 25, 26, 30, 31, 32, 35, 37, 38, 39, 41, 44, 49, 51, 53, 56, 63, 66, 68, 72, 76, 78, 79, 80, 87, 88, 89, 91, 93, 95, 96, 98, 100, 101, 104, 107, 108, 109, 119, 120, 121, 122, 123, 124, 127, 128, 129, 138, 140, 142, 145, 146, 147, 149, 151, 152, 154, 155, 156, 159, 161, 166, 167, 169, 172, 177, 185, 188-сонли умумий ўрта таълим мактабларига директор лавозими учун танлов эълон қилинди.
Номзодлар Халқ таълими вазирлигининг ish.uzedu.uz сайти орқали танловда иштирок этиш ҳақида ариза беради.
Директор лавозими учун малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги тажрибали офицерлар (умумий ўрта таълим мактаблари учун);
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) умумий ўрта (бошланғич) таълим мактаблари учун – таълим соҳасида камида 5 йиллик педагогик стаж ва раҳбарлик лавозимида 2 йил иш стажи, 5 йил ҳарбий стаж).
Ариза қабул қилиш муддати 2021 йил 28 февралгача.






