АсосийJamiyat

Тошкентда қурувчи компаниялари уй-жой комплекслари орасида ўз ҳисобидан мактаб ҳам қуриб беради

'Тошкентда қурувчи компаниялари уй-жой комплекслари орасида ўз ҳисобидан мактаб ҳам қуриб беради'ning rasmi

Янги қурилаётган уй-жой комплекслари орасида қурувчи компаниялар ҳисобидан қўшимча мактаб ҳам қуриб берилади. Бу ҳақда Қурилиш вазирлиги хабар берди.

2020 йили Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Дўрмон йўллари кесишмасидаги уй-жой комплексларига Президентимиз ташрифлари вақтида янги комплексга мактаб зарурлиги сабабли, қурувчи компания томонидан давлат мактаби ҳам қуриб бериладиган бўлган. Ҳозирги кунда эса янги 990 ўринли замонавий мактаб битмоқда. 

Давлат дастури муҳокамасидаги видеоселекторда ушбу ижобий тажрибани барча ҳудудлардаги янги қурилаётган уй-жой комплексларига кенг жорий этиш бўйича Президентимиз томонидан ҳудудлар раҳбарларига қўшимча топшириқ берилган. Яъни, ҳар бир янги қуриладиган хонадонга тахминан 1,5 ўқувчи ўрнини ҳисобини олиб, давлат мактаби қуриб бериш керак бўлади. Шунда тижорат мақсадларида 1000 та квартирали комплекс қурилса, 1500 ўринли давлат мактаби ҳам қуриб топширилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар