1

Нукусда эшик ишлаб чиқариш цехи ёниб кетди

ЖАМИЯТ 15.02.2021, 18:39
Теглар: Нукус
Нукусда эшик ишлаб чиқариш цехи ёниб кетди

2021 йил 15 февраль куни соат 15:45да Нукус шаҳар М.Жуманазаров кўчасида жойлашган “KARDAR” эшик ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Хабар асосида зудлик билан 8 та ёнғин ўчириш бўлинмаси сафарбар этилиб, улар ёнғин жойига соат 15:49 да етиб борган. Ёнғин соат 16:39да ўраб олиниб, 17:10да тўлиқ бартараф этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан цехнинг 1500 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида ишлаб чиқариш цехининг 200 кв.метр майдони ёнган. Ҳодисанинг келиб чиқишига сабаб қуритиш цехида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши деб тахмин қилинмоқда ва ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шарҳлар

ИИВ собиқ ходими, Нукус воқеалари бўйича қамалган Пўлат Шамшетовнинг кутилмаган вафоти бўйича Бош прокуратура баёнот берди

06.02.2023, 10:42

Сал аввал Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Пўлат Шамшетов Нукус воқеалари бўйича ҳукм чиқарилгандан кўп ўтмай вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди....
⚡️Нукусда икки бола тезпишар лапшадан эмас, кемирувчиларга қарши доридан заҳарланган. Улардан бири вафот этди — Санэпидемхизмат

30.01.2023, 12:29

Сал аввал  Нукус шаҳрида икки нафар бола дўконларда сотиладиган тезпишар лапшадан заҳарлангани хабар қилинган эди. Ҳолат бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ўрганиш натижаларини эълон...
⚡️ Нукусдаги портлаш вайроналари остидан яна 4 кишининг жасади топилди

30.01.2023, 11:31

Хабар берганимиздек, кеча 29 январь куни соат 16:15 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри “Темир жол” МФЙдаги 4 қаватли уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида ҳаво-газ...
Нукус воқеалари бўйича судда айбланувчилардан яна бири халқ тинчлиги бузилишига Тажимуратов ва Каллихановани айблади

01.12.2022, 09:00

Аввал хабар қилганимиздек, Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1