АсосийJamiyat

Тўдакўл соҳилида йирик мавжудот пайдо бўлдими? Хабарларга ойдинлик киритилди

'Тўдакўл соҳилида йирик мавжудот пайдо бўлдими? Хабарларга ойдинлик киритилди'ning rasmi

“Тўдакўл соҳилидан (Навоий вилояти) йирик мавжудот топилди” мавзусидаги маълумот Навоий вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўрганилди.

Хабар остида қўйилган фотосураът аслида Камарбалиқ ёки Селдлар қироли деб номланади. Маълумотларга кўра, мазкур балиқ Тинч, Атлантика ва Ҳинд океанларининг иссиқ, ўртача иссиқ ва мўътадил сувларида, асосан тропик минтақада ва Ўрта ер денгизи ҳавзасида, шунингдек, Шимолий-Шарқий Атлантикада – Исландия сув ҳавзаларида ва Шимолий денгизда 500-700 м, баъзан 1000 м чуқурликларда учрайди. Унинг узунлиги 3 метргача боради. 

Фотосураът эса 2019 йил 9 август куни “Приморец рассказал, как ему удалось поймать сельдяного короля” сарлавхаси остида қўйилган мақоладан олинган.

Ижтимоий тармоқда тарқатилган Тўдакўл соҳилидаги йирик мавжудот тўғрисидаги ахборот ўз тасдиғини топмади.

Бошқа янгиликлар