АсосийJamiyat

Қашқадарёда марихуанани “Спички”га яширган фуқаро аниқланди

'Қашқадарёда марихуанани “Спички”га яширган фуқаро аниқланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 11 февраль куни, соат 12:00ларда, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Жайҳун кўчасида жойлашган “Пойтахт” чойхонаси яқинида “Ласетти” русумли автомобиль текширилганда гиёҳвандлик моддаси аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабар қилинишича, салон қисмидан қора рангли целофанга ўралган, 4 (тўрт) дона “Спички” ёзувли гугурт қутисида бўлган, яшил рангли, ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддасига ўхшаш ўсимлик қуритмаси топилган ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. 

Суриштирув давомида ушбу ўсимлик қуритмаси автомобилнинг олд ўриндиғида ўтирган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жавобгарликка тортилган, 1986 йилда туғилган У.О.га тегишли эканлиги маълум бўлган.

Судга оид кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, ушбу ўсимлик қуритмаси таркибида фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” мавжудлиги ва ушбу ўсимлик моддаси “Марихуана” деб номланиши, оғирлиги 12,1 граммни ташкил этиши маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар 4-сонли ИИБ ТБ томонидан фуқаро У.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар