Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, бугун кундуз куни Ўзбекистонда янада иссиқ бўлади. Республикада ҳаво кам булутли бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19-24° илиқгача, жанубда 25-27° илиқгача кўтарилади.
Пойтахтимизда қуёшли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 20-22° илиқгача исийди.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундуз куни 7-12° илиқ бўлади






