АсосийDunyo

ЖССТ AstraZeneca вакцинасидан фавқулодда фойдаланишни маъқуллади

'ЖССТ AstraZeneca вакцинасидан фавқулодда фойдаланишни маъқуллади'ning rasmi

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Британия-Швеция фармацевтика компанияси коронавирусга қарши вакцинаси AstraZenecaдан фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун тасдиқлади. Бу ҳақда ЖССТ веб-сайтида хабар берилган.

Ташкилот хабарида препаратнинг иккита варианти тасдиқланганлиги таъкидланган. Улардан бири Жанубий Кореянинг SKBio компанияси билан, иккинчиси - Ҳиндистонда ишлаб чиқарилади.

ЖССТ маълумотларига кўра 18 ёш ва ундан катта ёшдаги барча гуруҳлар учун препаратни қўллашни тавсия қилишди. Тадқиқотлар давомида вакцинанинг самарадорлиги 63,09% эканлиги аниқланди. Ташкилот оддий сақлаш талаблари туфайли камбағал мамлакатлар учун мос эканлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Бельгия AstraZeneca вакцинасини 55 ёшдан ошганларга қўллашни тақиқлаган. Шунингдек, AstraZeneca вакцинаси Жанубий Aфрика штаммига қарши самарасиз бўлиши мумкинлиги айтилган эди.

    Бошқа янгиликлар