АсосийJamiyat

Чилонзорда Миллий гвардия ходимлари ва аёл ўртасида содир бўлган ҳолатга аниқлик киритилди (видео)

'Чилонзорда Миллий гвардия ходимлари ва аёл ўртасида содир бўлган ҳолатга аниқлик киритилди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда Миллий гвардия ходимлари ва аёл киши ўртасида тушунмовчилик бўлгани айтилган видео тарқалган эди. 

Тошкент шаҳар ИИББ ҳолатга аниқлик киритди.

Келтирилишича, 2021 йил 14 февраль куни соат 01:37 да Чилонзор тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, Чилонзор тумани 18-мавзей Заргарлик кўчасида жойлашган “Алладин” кафесида келишмовчилик чиққан. 

Воқеа жойига Чилонзор тумани ИИО ФМБ 5-сон ички ишлар бўлими профилактика инспектори капитан Ж. Хаджиматов ҳамда мазкур ҳудудда хизмат олиб борган Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси хизматчилари етиб боришган.
Маълум бўлишича, келишмовчилик маст ҳолатда бўлган 22 ёшли Фарғона вилоятилик Д.К. ва 29 ёшли Фарғона вилоятилик Р.А.лар орасида юзага келган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари етиб келишганда аёллар бир-бирларини ҳақорат қилишда давом этаётган эдилар, шу сабабли улардан жамоат тартибини бузмаслик талаб этилди. Аёллардан бири мазкур талабга бўйсинмади, натижада келишмовчиликнинг иккала иштирокчилари ҳам ички ишлар бўлимига етказилдилар. Мазкур факт бўйича тўпланган ҳужжатлар Чилонзор туман судига йўналтирилди.

 

    Бошқа янгиликлар