АсосийJamiyat

Ташқи ишлар вазири қўшни мамлакатларга боришни режалаштирмоқда

'Ташқи ишлар вазири қўшни мамлакатларга боришни режалаштирмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг Марказий Осиё мамлакатларига амалий ташрифи тўғрисида маълумот берилди.

Унга кўра, 2021 йилнинг 16-18 февраль кунлари Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Қозоғистон Республикасига амалий ташриф билан боради.

Ташриф доирасида Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистон ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Музокаралар чоғида минтақавий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, Марказий Осиёнинг глобал иқтисодий жараёнлар ва транспорт йўлакларига интеграцияси масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар