18-21 февраль кунлари Черногорияда бокс бўйича ёшлар ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг маълум қилишича, 2002-2003 йилларда туғилган ёшлар ўртасида кечадиган турнирда терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этишади.
Кеча йигитлар, бугун тонгда эса қизлардан иборат жамоа Истанбул орқали Чероногория сафарига йўл олишди. Таъкидлаш жоиз, мазкур турнир апрель ойида Польшада ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Вакилларимиз мусобақага қуйидаги таркибда йўл олишди:
Ўғил болалар:
-49 кг: Иброҳим Ишжанов
-52 кг: Шаҳзод Музаффаров
-56 кг: Дилшод Абдумуродов
-56 кг: Файзулло Худойбердиев
-60 кг: Айдос Тогайбаев
-64 кг: Аҳмаджон Аҳмедов
-64 кг: Лазизбек Фаттоев
-69 кг: Аълохон Абдуллаев
-69 кг: Сирожиддин Хожаҳметов
-75 кг: Нурислом Исмоилов
-75 кг: Логин Петров
-81 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
-91 кг: Амиршоҳ Самадов
+91 кг: Жаҳонгир Зокиров

Қизлар:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-51 кг: Феруза Казакова
-51 кг: Сабина Бобоқулова
-57 кг: Нигина Ўктамова
-60 кг: Севара Ашурова
-64 кг: Гулшода Истамова
-69 кг: Севинчхон Мирхонжонова
-75 кг: Соҳиба Рўзметова
Мураббийлар: Хамид Тангрибергенов, Адиз Шарипов, Руслан Телимбаев, Темур Ахбаев, Маъруф Аҳмедов.
Шунингдек, мазкур мусобақада ҳамюртимиз Александр Ҳамидов ҳакам сифатида фаолият олиб боради.






