АсосийJamiyat

Сардоба туманидаги 5 та таълим муассаси раҳбарлари ишдан олинди — 6 нафарига интизомий чора қўлланилди

'Сардоба туманидаги 5 та таълим муассаси раҳбарлари ишдан олинди — 6 нафарига интизомий чора қўлланилди'ning rasmi

Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан Сардоба туманидаги мактабгача таълим ва халқ таълими тизими танқидий ўрганиб чиқилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий масалалар котибияти томонидан «Sirdaryo Xabarlari»га хабар берилди.

Хабарга кўра, ўрганиш жараёнида таълим ва тарбия тизими тўғри йўлга қўйилмаганлиги, санитария гигиена талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари аниқланган 3 нафар мактабгача таълим муассасаси ҳамда 2 нафар мактаб раҳбарлари лавозимдан бўшатилди, 6 нафар таълим муассасаси раҳбарларига нисбатан интизомий чора қўлланилди.

 

    Бошқа янгиликлар