АсосийJamiyat

50 гектар ер олиб беришни ваъда қилган Хатирчи давлат ўрмон хўжалиги масъули қўлга тушди

'50 гектар ер олиб беришни ваъда қилган Хатирчи давлат ўрмон хўжалиги масъули қўлга тушди'ning rasmi

Тадбиркорга 50 гектар ер олиб беришни ваъда қилган Хатирчи давлат ўрмон хўжалиги масъули ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Хатирчи давлат ўрмон хўжалигида бўлими бошлиғи лавозимида ишловчи Ф.Х., “Ф.” МЧЖ иш бошқарувчисининг ишончига кириб, жамиятга ўрмон хўжалиги ҳудудидан узоқ муддатли ижара шартнома тузиш орқали 50 гектар ер ажратиб беришга ишонтириб, эвазига 
2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар