АсосийJamiyat

Самарқандда 27 ёшли аёл БАА фуқаросидан видео ва суратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, 20 минг АҚШ доллари талаб қилди

'Самарқандда 27 ёшли аёл БАА фуқаросидан видео ва суратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, 20 минг АҚШ доллари талаб қилди'ning rasmi

Самарқанд шаҳрида яшовчи Ж.З. исмли аёл  Бирлашган Араб Амирлиги фуқароси бўлгани танишидан  қўл телефонида бўлган шахсий видео ҳамда фотосуратларини интернет ижтимоий тармоқларига тарқатиш билан қўрқитиб, тарқатмасилик эвазига 20 минг АҚШ доллари миқдордаги пулларни талаб қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

БАА фуқаросининг аризасига асосан, 2021 йил 16 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

1994 йил туғилган, Самарқанд шаҳаар Рудакий кўчасида яшовчи Ж.З. ариза муаллифидан 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб ҳужжатлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодесининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


 

    Бошқа янгиликлар