АсосийJamiyat

Урганчдаги оҳак ишлаб чиқариш цехи 1,4 млрд. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган (видео)

'Урганчдаги оҳак ишлаб чиқариш цехи 1,4 млрд. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 15 февралидан 16 февралига ўтар кечаси “Hududgaz Xorazm” газ таъминоти филиалининг Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш бўлими Ўзбекистон Республикаси ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Урганч туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда “Hududgaz Хorazm” ГТФ матбуот хизмати хабар берган.

Текширув давомида Урганч туманининг “Беговот” қишлоғи, “Қўнғирот” маҳалласида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехида яширин йўллар билан, табиий газ ҳисоблагичисиз, юқори босимли газ тармоғига Д-50 мм бўлган полиэтилен қувур ёрдамида ноқонуний уланиб, 10 дона қўлбола ёндиргичдан фойдаланган ҳолда оҳак пиширилаётганлиги аниқланди.

Ҳолбуки, ушбу оҳак ишлаб чиқариш цехи 2020 йилнинг қиш мавсумида кафолатланмаган истеъмолчи сифатида табиий газ таъминотидан узилган. Хозирда мазкур истеъмолчи табиий газ тармоғидан ажратилган. Ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти ташкилотига етказилган зарар миқдори 1,4 млрд сўмни ташкил этди.

 

    Бошқа янгиликлар