АсосийJamiyat

Навоийда ЙПХ инспекторига "келишишни" таклиф қилган фуқаро пора билан ушланди

'Навоийда  ЙПХ инспекторига "келишишни" таклиф қилган фуқаро пора билан ушланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 2-февраль куни Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ сафарбарлик гуруҳлари томонидан ўтказилган тадбирда “Cobalt” русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда ҳайдовчида бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар йўқлиги аниқланди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати берган маълумотга кўра,  жиззахлик фуқаро Ю.А томонидан бошқариб келинаётган автомашина содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун  “Кармана Оқ Сарой” МЧЖга қарашли автомашиналар жарима майдонига келтирилган. Аммо вазиятни жиддий баҳоламаган ҳайдовчи машинани жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига ЙПХ инспектори сафдор А.Ўроқовга пора тариқасида 50 АҚШ доллари таклиф қилади. Ходим фуқаронинг ушбу хатти-ҳаракати қонунга зид бўлиб, бунинг учун жавобгарлик муқаррар эканлигини  тушунтиришига қарамай ҳайдовчи пора таклиф этишда давом этади. Инспектор ўз вақтида раҳбариятни огоҳлантиргани боис, ИИВ ЎХБ Навоий вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан  ўтказилган тезкор тадбир натижасида пора бермоқчи бўлган шахс ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Юга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар