Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида мавжуд штатлар доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича раис ўринбосари лавозими жорий этилади, дейилади қўмита хабарида.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида шу ҳақида маълум қилинди.
Қўмита ташкилий тузилмасида 2021 йилда мавжуд штатлар доирасида 9 та штат бирлигидан иборат Зиёрат туризмини ривожлантириш департаменти ташкил этилади.






