АсосийJamiyat

Россия компанияси андижонликларни қурилишда ишлатиш учун танлов ўтказмоқда

'Россия компанияси андижонликларни қурилишда ишлатиш учун танлов ўтказмоқда'ning rasmi

Россия Федерациясининг «ПИК Индустрия» АЖ ва «Техстрой» МЧЖ қурилиш корхоналари вакиллари ҳамда иш берувчиларнинг Ўзбекистондаги расмий вакили “Панорама” МЧЖ  иштирокида Андижон вилоятида хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар ўртасида очиқ танлов бошланди.

Танлов иштирокчилари қурилиш соҳасининг монтажчи, электр пайвандчи, электр монтажчи, ғишт териш, арматура, қолиплаш, бетон плиталарни жойлаш, ички пардозлаш ишлари бўйича малакаси ва рус тилини билиш даражаси бўйича суҳбатдан ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 19 февраль кунига қадар давом этиши режалаштирилган танловда иш берувчи ташкилот вакиллари билан суҳбатдан муваффақиятли ўтган фуқаролар қурилиш соҳасида Россияда ишлаш имкониятига эга бўлади.

    Бошқа янгиликлар