АсосийJamiyat

Ғузорда 26 та маҳалла раиси ноқонуний нафақа тайинлаган

'Ғузорда 26 та маҳалла раиси ноқонуний нафақа тайинлаган'ning rasmi

АОКАда бўлиб ўтган  брифингда  иштирок этган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаеванинг таъкидлашича,  Ғузор тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими маълумотига кўра, туманда 43 та фуқаролар йиғинида ўтказилган молиявий текширувлар давомида 26 та фуқаролар йиғини томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам пулларини тайинлашда 53 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилган ҳамда етказилган моддий зарарлар ихтиёрий қопланган, фуқаролар йиғинлари раислари тегишли тартибда жавобгарликка тортилган.

 

    Бошқа янгиликлар