Пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълум қилди.
Қонун лойиҳасида ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи бериш ва иш стажига қўшиб ҳисоблаш тартиби назарда тутилган.
Мазкур тизим амалиётга жорий этилса, уй бекаси бўлган аёл келажакда пенсия олиш имкониятига эга бўлади.






