АсосийJamiyat

Юқори инс­танция судига келган шикоятларнинг 65 фоизи асоссиз деб топилган

'Юқори инс­танция судига келган шикоятларнинг 65 фоизи асоссиз деб топилган'ning rasmi

Олий суд ахборот хизмати «Ортиқча ғавғодан не фойда? Ёхуд асоссиз шикоятбозлик хусусида» сарлавҳали таҳлилий материални тақдим этди:

«Бугунги кунда баъзан «фуқароларимиз суддан норози, судлар уларни рози қила олмаяпти», — деган қарашлар, ижтимоий тармоқларда чиқишлар учраб тургани баҳсталаб.

Ўрганишлар бун­дай фикр тарқатаётган манба муаллифлари, ишнинг хақиқий ҳолатини ўрганишга уринмай, фақат бир тараф, яъни судда масаласи унинг фойдасига ижобий ҳал бўлмаган тарафнинг фикрларига асосланаётганини кўрсатмоқда.

Айни пайтда судлар қарор қабул қилгач, тарафларга қабул қилинган қарорнинг моҳият-мазмуни қандай қонун ҳужжатларига асослантирилганини батафсил тушунтирмоқда.

Бу эса ижобий натижа бермоқда. Хусусан, ўт­ган 2020 йилда республика судлари томонидан кўрилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларининг атиги 3,5 фоизи бўйича юқори инстанция судларига шикоятлар келтирилгани, қолган 96,5 фоиз ишлар бўйича тарафлар қонун талаби улар томонида эмаслигини тушуниб етганлигини кўр­сатади.

 Қолаверса, юқори инс­танция судига келтирилган шикоятларнинг 65 фоизи ҳам асоссиз деб топилиб, суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган», дейлади мақолада.

 

    Бошқа янгиликлар