АсосийJamiyat

Таназзулга учраган 70 минг гектар ерда ўрмон мелиоратив ишлари олиб борилмоқда

'Таназзулга учраган 70 минг гектар ерда ўрмон мелиоратив ишлари олиб борилмоқда'ning rasmi

Бу ҳақда АОКАда Гидрометереология хизмати маркази раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

 «Ҳозирги вақтда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенциясининг Адаптация жамғармаси билан ҳамкорликда ва БМТ Тараққиёт дастури билан биргаликда аҳолининг энг заиф қатламини иқлим ўзгаришига мослашиши ва қурғоқчиликка тайёрлигини ошириш ҳамда унинг салбий оқибатларини юмшатишга йўналтирилган «Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш» лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда.

Лойиҳа мослашиш бўйича энг кечиктириб бўлмас чора-тадбирларга кўпроқ эҳтиёж сезаётган, мамлакатимизнинг иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига кўпроқ мойил бўлган Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа томонидан сув танқислиги ва қурғоқчилик хатарини юзага келиши ҳақида олдиндан хабардор қилиш тизимини ривожлантириш орқали иқлимга барқарор қишлоқ хўжалигини юритишга ўтишда, агро ва сув тежамкор технологияларни жорий этиш, яйловлар унумдорлигини тиклаш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва таназзулга учраган 70 минг гектар ерда ўрмон мелиоратив ишларини олиб боришда маҳаллий қишлоқ ҳамжамиятларига кўмак бериб келмоқда», - дейилади маълумотда.

 

    Бошқа янгиликлар