АсосийJamiyat

Абдулазиз Камилов Ўзбекистон президентининг мактубини Қозоғистон президентига топширди

'Абдулазиз Камилов Ўзбекистон президентининг  мактубини Қозоғистон президентига топширди'ning rasmi

Бугун -- 18 февраль куни Нур-Султон шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирилиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, вазир Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга йўллаган мактубини топширган. Учрашув чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган.

Ташқи савдо айланмаси кўрсаткичларини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, тадбиркорлик субъектлар ва ҳудудларнинг ўзаро алоқаларини жадаллаштириш, маданий-гуманитар тадбирларни ташкиллаштиришга йўналтирилган қўшма дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Марказий Осиёдаги ҳозирги вазият, минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича шаклланаётган имкониятлар, шунингдек, янги истиқболли бозорларга биргаликда кириш бўйича режалар юзасидан фикр алмашилган.

    Бошқа янгиликлар