1

Наманганда нонвой "чўтал пули" учун ўз нонвойхонасини қиморхонага айлантирди

ЖИНОЯТ 18.02.2021, 15:58
Наманганда нонвой "чўтал пули" учун ўз нонвойхонасини қиморхонага айлантирди

Наманганлик  41 ёшли Арабжон Т., Поп тумани “Юқори Хонобод” МФЙ.,да жойлашган нонвойхонасининг ёрдамчи хўжалик хонасида ушбу маҳаллада яшовчи Сайфиддин У., ва Ғуломжон Қ.,ларга ўйин картаси ёрдамида қимор ўйнашлари учун 10 000 сўмдан чўтал пули олиш эвазига шароит яратиб берган. 2021 йил 6 февраль куни ўтказилган тезкор тадбир давомида жами қиморбозлардан олинган 80 000 сўм чўта пули , ўйин картаси, қимор учун тикилган 1 850 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан 41 ёшли Арабжон Т.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1