Гвинея расмийлари Россия билан "Спутник V" вакцинасини мамлакат учун сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, чунки бу унинг хавфсизлиги исботланган, деди Гвинея соғлиқни сақлаш вазирининг ёрдамчиси Мозаммен Ламин Янсан ЖССТнинг Aфрика бўйича минтақавий бюроси томонидан ўтказилган брифингда. Бу ҳақда "Риа" хабар бермоқда.
"Биз ҳозирда Россия Федерацияси билан музокаралар олиб бормоқдамиз", - деди Мозаммен Ламин. Унинг сўзларига кўра, эмлаш "жуда яхши йўлга қўйилган".
Унинг таъкидлашича, аллақачон Гвинеяда Россия вакцинасининг 60 дозаси синовдан ўтган. Барча эмланган беморларнинг соғлиғи ҳолати назорат қилинади ва айни пайтда препаратдан ножўя таъсирлар мавжуд эмас.
Вазир ёрдамчисининг таъкидлашича, вакцинани мамлакатга етказиб бериш феврал ойининг охирига қадар кутилмоқда.