АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ва шамол кузатилади

'Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ва шамол кузатилади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, бугун кундуз куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Республика бўйича баъзи жойларда шамолнинг 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахтимизда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда, кечга томон ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 19-21° илиқни ташкил этади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар