АсосийJamiyat

Капсула ичидан мих чиққанлиги айтилаётган дори воситаси ҳақидаги видеога ойдинлик киритилди

'Капсула ичидан мих чиққанлиги айтилаётган дори воситаси ҳақидаги видеога ойдинлик киритилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда ошқозон фаолияти бузилганда қабул қилинадиган «Энтерофурил» дори воситаси капсуласидан мих чиққанлиги тасвирга олинган видео тарқалди. 

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, аслида видеода айтилаётган воқеа бизда эмас балки Қозоғистонда тасвирга олинган ва ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди.

Баёнотда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирли Тиббиёт ва фармацевтика назорати қўмитаси томонидан Қўмитага истеъмолчилар, мазкур дори воситасини рўйхатдан ўтказган компания, шунингдек фармацевтика фаолияти субъектлари ва тиббиёт ходимларидан “Энтерофурил®” дори воситаси капсуласида бирор ёт нарсалар мавжудлиги тўғрисида маълумот (ёки шикоят) келиб тушмаганлиги айтилган.

Босния ва Герцеговинанинг “Босналек” AЖ томонидан ишлаб чиқарилган капсула шаклидаги “Энтерофурил ®” дори воситаси Қозоғистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ва тиббий мақсадларда фойдаланиш учун рухсат этилган (рўйхат рақами РК-ПС-5Н022825 - 03.02.2017 й., РКЛС-5Н9022904 - 10.04. 2017 й).

Шу ўринда, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати ёлғон видеони тарқатаётган телеграм каналлари маъмурларига қуйидагиларни эслатди:

➖ Ижтимоий тармоқлар орқали ишлаб чиқарувчи ёки рақобатчини обрўсизлантириш ёхуд иқтисодий зарба бериш мақсадида асосланмаган, ёлғон овозли, фото ва видеохабарларни тарқатгатлик учун Жиноят кодексининг 192-моддасида жавобгарлик белгиланганлигини;

➖ жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202²-моддасида жавобгарлик белгиланганлигини;

➖ “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 12¹-моддаси 2-қисмига мувофиқ, веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек, жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт, -- дейилади маълумотда.

 

    Бошқа янгиликлар