1

Навоийда йигит уйланишни ваъда қилиб, қизнинг тақинчоқлари ва пулларини ўғирлаб кетди

ЖИНОЯТ 19.02.2021, 10:04
Навоийда йигит уйланишни ваъда қилиб, қизнинг тақинчоқлари ва пулларини ўғирлаб кетди

 2021 йилнинг 14 январь куни соат 11:30ларда Навоий вилояти Зарафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига 21 ёшли Жасурбек Т., ҳарбий уст-бош кийимда келиб, ҳамшира бўлиб ишловчи 24 ёшли Нилуфар Н., билан яқиндан танишиб, унга уйланишини лекин онаси оғир бетоб бўлиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилиши учун пул кераклигини, пулларини 3 кун ичида қайтариб олиб келиб беришини ваъда қилиб, унга тегишли жами нархи 4 950 000 сўмлик тилла-тақинчоқларини ва ҳисобида 510 минг сўм пули бўлган пластик картасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармасдан ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Бу ҳақда  ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Мазкур ҳолат Зарафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси  томонидан Жасурбек Т., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов давомида Жасурбек Т., муқаддам фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари учун судланиб, ҳеч қаерда ишламаслиги аниқланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1