АсосийЖАМИЯТ

Пневмонияни аниқлаш ҳамда кўкрак бези саратонига ташхис қўйишда сунъий интеллект технологиялари қўлланилади

“Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этишучун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирл...

'Пневмонияни аниқлаш ҳамда кўкрак бези саратонига ташхис қўйишда сунъий интеллект технологиялари қўлланилади'ning rasmi

“Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этишучун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4996-сон, 17.02.2021 й.) қабул қилинди.  Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди. 

Қарор билан Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича 2021–2022 йилларда амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳалар рўйхати тасдиқланди. Жумладан,  қуйидаги соҳаларда сунъий интеллект технологиялари қўлланилади:

  • қишлоқ хўжалиги соҳасида: ерни масофадан зондлаш маълумотлари асосида тупроқ ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳолатини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси, шу жумладан комбайнлар ишини мониторинг қилиш;  

 

  •  банк соҳасида: тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш самарадорлигини ошириш ва улар томонидан тартибга солиш талаблари (SubTech ва RegTech) бажарилишини соддалаштириш, шунингдек, банк хизматлари кўрсатиш сифатини таҳлил қилиш, фойдаланувчиларни масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID)  ва кредит таваккалчиликларини баҳолаш учун;

 

  •  молия соҳасида: бюджет харажатлари, пенсия, ижтимоий ва суғурта тўловлари, шунингдек, нафақа тўловларини таҳлил қилиш ва самарадорлигини ошириш учун;

 

  •  транспорт соҳасида: локомотивларни бошқариш жараёнида уларнинг ҳаракатини кузатиб бориш ва хавфли вазиятларда машинистларни огоҳлантиришда, жамоат транспорти ҳаракатини таҳлил қилиш ва уларнинг оптимал йўналишларини аниқлашда, шунингдек, автомобиль ҳаракатини ва транспортдаги тирбандликларни мониторинг қилишда;

 

  •  соғлиқни сақлаш соҳасида: инсон ўпкасининг компьютер томографияси таҳлили асосида пневмонияни аниқлаш ҳамда маммография таҳлили асосида кўкрак бези саратонига илк босқичда ташхис қўйиш учун;

 

  •  электрон ҳукумат соҳасида: электрон давлат ва молия хизматларини кўрсатишда фойдаланувчиларни масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID) учун.

    Бошқа янгиликлар