Умумий ўрта таълим мактаби қурилиши ишларида бюджет маблағини ўзлаштирган жамият раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Келтирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Ургут туманида жойлашган умумий ўрта таълим мактаби спорт залида “M.” МЧЖ томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари назорат ўлчовидан ўтказилганида, жамият раҳбарлари ва бошқалар амалда бажарилмаган ишларни ҳужжатларга қўшиб ёзиш орқали 425,3 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан “M.” МЧЖ раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.