Жанубий Aфрикада топилган коронавирус штами одатдаги вариантга қараганда юқумли ҳисобланади, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассиси Мария ван Керкхов брифингда. Бу ҳақда rbc.ru хабар бермоқда.
"Бу штамм "британча" штамм сингари юқумли", - дейди ван Керкхов. Шу билан бирга, зарур чоралар, жумладан, ижтимоий масофани ҳисобга олган ҳолда, инфекция тарқалишини назорат остига олиш мумкин, деди у.
Ташкилот касалхонага ётқизиш сони ва касалликнинг оғирлиги даражасида ҳеч қандай ўзгаришларни қайд этмади, деди у. Янги вариантга қарши вакциналар самарали бўладими ёки йўқми, ҳозирда у ўрганилмоқда, дея қўшимча қилди ван Керкхов.