Президент Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳокимларнинг савияси ҳақида яна бир бор гапирди.
«Туманларга аёлларни раҳбар қиляпмиз, чунки аёллар бор жойда адолат бўлади. Ҳали вилоятларга ҳам аёл ҳоким қўямиз. Мана, Тўрақўрғон ҳокими аёл киши, ўзига ишонгани учун дадил гапиряпти. Кўпчилик эркак раҳбарлардан яхши шулар.
Уйчини ҳокимини қаранглар, нима дейишни билмайди. Мен ҳам туман ҳокими бўлганман, 400 мингдан ортиқ одами бор Мирзо Улуғбек туманида ҳоким эдим.
Самарқанддай катта вилоятга ҳоким бўлганимда бир сўм пул ололмасдик. Оддий шина олиш учун ҳам пул топилмасди. Ҳозир ҳар бир туманнинг ўз жамғармаси бор», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Даракчи.уз мухбири.