АсосийDunyo

Тарихда биринчи марта Макс лақабли ит "Буюк хизматлари учун" ордени билан тақдирланди

'Тарихда биринчи марта Макс лақабли ит "Буюк хизматлари учун" ордени билан тақдирланди'ning rasmi

Буюк Британияда спаниель зотига мансуб Макс исмли ит дунёда биринчи бўлиб "Буюк хизматлари учун" орденини олган  уй ҳайвони бўлди. Бу ҳақда "Sky News" телеканали маълум қилган. 

Лейк туманида яшовчи 13 ёшли спаниел ижтимоий тармоқ юлдузига айланган. Макс жамоат олдидаги улкан ҳиссаси учун ПДСA ветеринария хайрия ташкилоти томонидан "Буюк хизматлари учун" ордени билан тақдирланади. У пандемия пайтида бутун дунё бўйлаб одамларга виртуал терапия кўрсатди.

Таъкидланишича, ит дунёда ҳаётидаги қийин дақиқаларни бошдан кечирган ва кечираётган минглаб одамларга ёрдам берган. 

Мисол тариқасида, Макснинг эгаси, 46 ёшли Керри Ирвинг бахтсиз ҳодиса натижасида юролмай қолган ва қаттиқ тушкунликка тушган. 

Макс эса унга ёрдам бериб, яшашига умид уйғотган.

Owner Kerry Irving, 46, with English springer spaniel Max, in the Lake District, who will receive the PSDA Order of Merit, the animal equivalent of an OBE for his work as a virtual therapy

    Бошқа янгиликлар