АсосийDunyo

Сибирда дунёдаги энг қадимий ДНК топилди

'Сибирда дунёдаги энг қадимий ДНК топилди'ning rasmi

Швед олимлари Сибирда олиб борган тадқиқотлари давомида дунёдаги энг қадимий ДНКни топди. Учта мамонт тишида топилган ДНК тарихи 1,2 миллион йилни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда «Дунё» АА .

 Сибирь музликларидан топилган мамонт тишлари олимларни ҳайратга солди. Энг қадимги ДНК дея эътироф этилмоқда.

Мазкур илмий тадқиқот дунёнинг энг нуфузли илмий журналларидан бири "Nature"да эълон қилинди.

Шимолий Америка жонзотлари сифатида танилган мамонтлар аждоди деб тахмин қилинган бу турга мансуб ДНК музлаган тупроқ туфайли тирик қолгани айтилмоқда. Ҳозиргача 560 000 дан 780 000 ёшгача бўлган ДНК энг қадимги топилма сифатида қабул қилинган.

Олимлар, шунингдек, тадқиқотларда топилган тишларнинг икки хил мамонтга оидлигини айтмоқда.

    Бошқа янгиликлар