АсосийDunyo

Навальний иши бўйича биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди. У бугун колонияга кўчирилади

'Навальний иши бўйича биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди. У бугун колонияга кўчирилади'ning rasmi

Бугун, 20 февраль куни Навалний иши бўйича биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда «Ив Роше» иши бўйича шартли ҳукмнинг бекор қилинишига қарши апелляция шикояти кўриб чиқилди.

Суд Навальний, жазони ўташ муддатини ҳисобга олган ҳолда, 2,5 йил колонияда ўтказади деб қарор қилди. Бу ҳақда Риа новости хабар берди.

Навалнийнинг шартли жазосини ҳақиқий жазо билан алмаштириш тўғрисидаги қарор кучга кирди.

«Ив Роше» иши бўйича Навалнийнинг шартли жазосини ҳақиқий жазо билан алмаштириш тўғрисидаги қарор қонуний деб топилди.

Навалнийнинг адвокатлари унинг колонияга кўчирилиши ва суд қарорининг устидан яна шикоят қилишлари ҳақида маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар