Президент ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, Президент мактаблари 11-синф ўқувчиларининг кўпчилиги хорижий олий таълим муассасаларида таълим олиш учун ҳужжат топширишган. Уларнинг аксарияти юқори кўрсаткичларга эришиб, бир неча олий ўқув юртидан таклиф олишди.
Маълум қилинишича, ўқувчиларга жами 3 351 556 долларлик грант таклифлари берилди. Тошкент, Наманган, Нукус ва Хива шаҳарларида жойлашган Президент мактабларининг 49 нафар ўқувчиси бу таклифларни АҚШ, Буюк Британия, Япония каби таълим борасида етакчи давлатлар олий таълим муассасаларидан олишган.






