АсосийJamiyat

Тошкентда “Бунёдкор” стадионига 1 500 АҚШ доллари эвазига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

'Тошкентда “Бунёдкор” стадионига 1 500 АҚШ доллари эвазига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида фуқарони “Бунёдкор” стадионининг қўриқлаш хизматига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар қилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.У. ва М.Х.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро А.нинг ишончига киришиб, уни танишлари орқали Чилонзор туманида жойлашган “Бунёдкор” стадионининг қўриқлаш хизматига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. 

Мазкур ҳолат юзасидан Х.У. ва М.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар