АсосийJamiyat

Давлат дастури: ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш тизими янада такомиллаштирилади

'Давлат дастури: ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш тизими янада такомиллаштирилади'ning rasmi

2021 йил 3 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.  

Давлат дастурида кўплаб соҳалар қатори тиббиёт тизимида амалга оширилиши мўлжалланган энг муҳим чора-тадбирлар ўрин олган.

Давлат дастурига биноан, 2021 йил 1 июлдан бошлаб “ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланиш учун ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида фаолият олиб боришига рухсат бериладиган бўлди. Бу, албатта, ўрта тиббиёт ходимлари учун катта имтиёзлардан бири.  

Бу амалиёт уларнинг аҳоли саломатлигини оширишдаги масъулиятини оширади ҳамда тиббиёт таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлашда қўл келадиган механизмдир.  

Шунингдек, ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш тизими ҳам янада такомиллаштириладиган бўлди. Хусусан, Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ҳамда тиббиёт коллежлари Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда тиббиёт олий таълим муассасалари, бошқа турдаги клиникаларга бириктирилади.  

Бир сўз билан айтганда, ўрта тиббиёт кадрларини тайёрлашда бутунлай янгича тизим жорий этилиши кўзда тутилмоқда, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида. 

    Бошқа янгиликлар