1

МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 20.02.2021, 19:54
Теглар: Тергов департаменти
МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2019 йил октябрь ойидан 2020 йилнинг сентябрь ойига қадар, Тошкент шаҳрида жойлашган “BITSIMPLEХ” МЧЖнинг Самарқанд филиали ходимлари фуқароларга бир йил мобайнида пулларини кўпайтириб олишларини айтиб, уларни ишонтириб, жамиятнинг офисида фуқароларнинг ҳар биридан 500 АҚШ долларидан 22.250 АҚШ долларигача бўлган пул маблағларини шартнома асосида инвестиция тариқасида қабул қилиб, 2020 йилнинг сентябрь ойига қадар жалб қилинган пуллардан, даромад тариқасида 2,5 фоиздан 4 фоизгача пул маблағларини бериб келиб, кейинчалик олган пул маблағларини қайтариб бермасдан келаётганлиги аниқланган. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.  

Хабарда айтилишича, ўз навбатида алданиб қолган фуқароларнинг аризаларига асосан, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан “BITSIMPLEХ” МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жабрланган фуқароларнинг доираси ва уларга етказилган зарарни қоплашга қаратилган тергов характлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар енгил даромад олиш ёки тез бойиб кетиш мақсадида, ўзингизни мисқоллаб топган пул маблағларингизни фирибгарларни ваъдаларига ишониб топшириб қўйманг.

Шарҳлар

Қашқадарёда “COVID-19” таҳлили маълумотномасини қалбакилаштираётган фуқарога жиноят иши қўзғатилди

02.06.2021, 18:26

Жорий йилнинг 01 май куни Шаҳрисабз шаҳар ИИБ га фуқаро У.Қ. (эркак) ва бошқалар томонидан ариза келиб тушган бўлиб унга кўра, авиакассада иш юритувчи бўлиб...
Тергов департаменти Ангрендаги мудҳиш ЙТҲ нинг қўшимча тафсилотларини эълон қилди. Ҳалок бўлганлар бештадан кўпроқ

24.05.2021, 18:36

Аввалроқ, Ангренда 8 та машина иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ҳодисанинг қўшимча тафсилотлари ҳақида маълумот...
Тошкент вилоятида навбат талашиш катта жанжалга олиб келди

19.05.2021, 15:18

2021 йилнинг 22 апрель куни Ғишт-кўприк божхона пости яқинида 25 ёшли А.Умиджон ва 30 ёшли П.Искандарлар ўртасида Қозоғистон Республикасига кириб чиқувчи фуқаролар учун ПСМ тестидан...
Сурхондарёда танишини пичоқлаб қўйган шахс уни шифохонага ҳам ўзи олиб борди

12.05.2021, 17:26

2021 йил 10 май куни соат тахминан 17:20 ларда 35 ёшли Д.Нуриддин ва “Қадимий Ангор” маҳалласида яшовчи 43 ёшли М.Қулсоатлар Ангор тумани “Шарқ Гули” маҳалласи...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1