Чет элдаги Ўзбекистон фуқароларининг президентлик сайловида қатнашиш тартиби ҳақида маълумот берилди

ЖАМИЯТ 21.02.2021, 09:47
Теглар: Сайлов, Адлия вазирлиги
Чет элдаги Ўзбекистон фуқароларининг президентлик сайловида қатнашиш тартиби ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари тузилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева АОКАда бўлиб ўтган брифингда маслам қилди.

Адлия вазирлиги вакилига кўра, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари тузилади. Сайлов участкаларидаги сайловчиларнинг рўйхати дипломатик ва бошқа ваколатхона бошлиқлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилади. Тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатларда турган фуқароларни сайловчилар рўйхати билан танишиш усули, жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилади.

Чет давлатларда турган фуқаролар ўзларини сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида сайловдан 15 кун олдин ёзма шаклда Ўзбекистоннинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларига ёки Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин

Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш сайлов куни ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади.

Шарҳлар

Анголада президентлик сайловида Жоау Лоуренсо 51.08 фоиз, мухолифатчи Адалберто Коста Жуниор 44.05 фоиз овоз тўплади

26.08.2022, 10:19

24 август куни Анголада президентлик ҳамда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси хабар қилди. Маълум қилинишича, Анголада парламент сайлови 2 хил тарзда...
"Фермерга мадад"... Адлия вазирлиги фермер ва ҳокимликлар ўртасида ер бўйича узоқ муддатли шартнома тузиш тез орада якунланишини айтди

18.01.2022, 22:44

Фермернинг ер участкасига эгалик қилиш ҳамда ундан фойдаланиш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берадиган асосий ҳужжат – ер участкасининг узоқ муддатли ижара шартномаси ҳисобланади. Бу...
Ўзбекистон ва Россия Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

28.12.2021, 22:35

2021-йил 27-декабр куни видеоконференсия шаклида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов ва Россия Федерацияси адлия вазири К. Чуйченко Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Россия Федерацияси...
Адлия вазири ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказади

25.12.2021, 20:08

2021 йил 27 декабрь куни соат 14:00 адлия вазири Русланбек Давлетов ва ҳуқуқ соҳасига қизиқиши бўлган ёшлар ўртасида учрашув ташкил қилинади.Учрашувда қуйидаги мавзулар бўйича муҳокама...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1