АсосийJamiyat

Меҳнат дафтарчасидаги хатоликни қандай тўғрилаш мумкин?

'Меҳнат дафтарчасидаги хатоликни қандай тўғрилаш мумкин?'ning rasmi

"Даракчи" таҳририятига Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Мирмаҳмудовадан мурожаат келиб тушди:

— Меҳнат дафтарчага лавозим нотўғри киритилган, лекин ишлаётган мутахассислик бўйича тўғри ҳақ тўланган. Меҳнат дафтарчасидаги хатони тўғрилаш имкони борми?

Фуқаронинг мурожаатига жавоб олиш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди раиси Ғайрат Эргашев билан боғландик...

— Меҳнат дафтарчасидаги хатони тўғрилашнинг имконияти мавжуд. Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномага асосан ходимнинг иши, бошқа доимий ишга ўтказилиши ва ҳоказолар тўғрисида нотўғри ёки ноаниқ ёзувлар аниқланган тақдирда, улар бундай ёзувни киритган иш берувчи томонидан тўғриланади ва тасдиқланади. Янги иш жойидаги иш берувчи бунинг учун ходимга тегишли ёрдам кўрсатиши зарур. Меҳнат дафтарчасига нотўғри ёки ноаниқ ёзув киритган корхона тугатилган бўлса, бундай хатони тузатиш мазкур корхона бевосита бўйсунганюқори ташкилот томонидан (бундай ташкилот мавжуд бўлмаган тақдирда тегишли архивлардан олинган маълумотлар асосида амалга оширилади), корхона қайта ташкил этилган ҳолларда эса унинг ҳуқуқийвориси томонидан амалга оширилади.

Юқоридаги қонун талабига кўра, меҳнат дафтарчангиздаги хатолик бугунги кунда ишлаб турган корхонангиз томонидан тузатилади. Меҳнат дафтарчасидаги ишга кирган лавозими эмас, балки хатолик равишда бошқаси ёзилган бўлса, ходимнинг пенсия ёшига етгач, пенсияга чиқиш жараёнида маълум бир лавозимга берилган имтиёзлардан фойдаланишда оворагарчиликларга олиб келиши мумкин.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

    Бошқа янгиликлар