АсосийJamiyat

700 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар Россиянинг турли шаҳарларига ишлаш учун жўнаб кетди

'700 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар Россиянинг турли шаҳарларига ишлаш учун жўнаб кетди'ning rasmi

Сўнгги ойларда Россия Федерациясининг кўплаб иш берувчи корхоналарига фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш мақсадида ушбу корхоналар вакиллари иштирокида фуқаролар республикамизнинг қатор вилоятларида танловдан ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур танловлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар Россия ҳудудига кириш учун рухсатномалар олингач, ушбу давлатда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ана шундай фуқаролардан 120 нафари "СтройКрафт" МЧЖда ишлаш учун 19 февраль куни Санкт-Петербургга, 203 нафари “ПСП” МЧЖда ишлаш учун Амурга, "ПИК Индустрия" АЖ ва "Техстрой" МЧЖда ишлаш учун эса Москвага 20 февраль куни 219 нафари, 21 февраль куни 220 нафари Тошкент халқаро аэропортидан жўнаб кетди.

Россияда ишлаш учун кетаётган юртдошларимизга аэропортда тегишли тушунтиришлар берилиб, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан материаллар тарқатилди.

Юртдошларимиз белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли объектларда иш бошлайди.

    Бошқа янгиликлар